Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

NBC: АҚШ Гуланни депортация қилиш масаласини кўриб чиқмоқда

NBC: АҚШ Гуланни депортация қилиш масаласини кўриб чиқмоқда

Қўшма Штатлар, Анқара 2016 йил июль ойида Туркиядаги давлат тўнтариши учун асосий ғоявий илҳомни берган Фатҳуллоҳ Гуланни депортация қилиш имкониятларини кўриб чиқмода.

Оқ Уйдаги манбага таяниб NBC хабар беришича, Дональд Трамп маъмурияти Гуланни мамлакатдан чиқариб юбориш, Туркия билан муносабатларни яхшилашга ёрдам беришига умид қилади. Шунинг учун саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг Истанбулда ўлдирилиши билан боғлиқ масалада Анқара Саудия Арабистони билан дипломатик қарама-қаршиликда мўтъадил позицияни эгаллайди деган умидда.

Ички хавфсизлик вазирлиги Гуланнинг Қўшма Штатларда бўлишининг қонунийлигини батафсил ўрганиб чиқиш билан шуғулланади.

Manba: ufq.uz

Киритилди: 22:17 17.11.2018. Ўқилди: 1179 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!