Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Навоийда университет мансабдори пора билан қўлга олинди

Навоийда университет мансабдори пора билан қўлга олинди

Навоий давлат университетида таъмирлаш ишлари учун тўловни ўтказиб бериш эвазига пора олган мансабдор ходим жиноят устида ушланди.

Навоий давлат университетининг мансабдор ходими ушбу таълим муассасасини таъмирлаб берган МЧЖга хизмат ҳақи сифатида тўланиши лозим бўлган 189 миллион сўм пулни корхона ҳисоб рақамига ўтказиб бериш эвазига тамагирлик йўли билан 35 миллион сўм олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Киритилди: Бугун 12:32. Ўқилди: 292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!