Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Навоийда тиббиёт бирлашмаси мансабдори пора билан ушланди

Навоийда тиббиёт бирлашмаси мансабдори пора билан ушланди

Нурота туманида ишга киритишни ваъда қилган поликлиника мудири ўринбосари ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурота тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Ғозғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси Марказий поликлиника мудири ўринбосари Ф.Т. фуқаро О.А.ни шаҳар тиббиёт бирлашмасига ҳамшира вазифасига ишга жойлаштириб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 16:54 02.09.2026. Ўқилди: 649 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!