Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Навоийда оиласидан ажрашган эркак жиноятга қўл урди

Навоийда оиласидан ажрашган эркак жиноятга қўл урди

Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида яшовчи Ж.Ш. оиласидан ажрашган, уйида ёлғиз яшаб келади, бу ҳолат уни уйида қиморхона ташкил этиб, осон йўллар билан бойлик орттиришига қўл келди.

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси А.Ибодовнинг "Aniq.uz"га маълум қилишича, Ж.Ш. 2020 йил 27 май куни соат 21:30да, ўзининг Навбаҳор туманидаги яшаш хонадонида, таниши Р.Н. билан бирга, ўртага пул тиккан ҳолда, қимор ўйинини қонунга хилоф равишда ташкил этиб, қимор ўйинини ўтказаётган вақтида, ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинади ва тезкор тадбир давомида қимор ўйинига тикилган жами 918.000 сўм пуллар, ўйин карталари ва бошқа буюмлар ашёвий далил тариқасида холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинади. 

Ж.Ш.нинг жиноят иши 2020 йил 18 июн куни жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида кўриб чиқилди.

Судда Ж.Ш. уйида қиморхона ташкил этиб, жиноятга қўл урганлигини тан олди.

Суд томонидан Ж.Ш. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 278-моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилди ва унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланган ҳолда, 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, ҳар ойда бир марта ички ишлар органларидан рўйхатдан ўтиб туриш, ички ишлар органининг розилигисиз яшаш ва иш жойини ўзгартирмаслик, алкоголли ичимликларни истеъмол қилмаслик, куннинг кеч соат 23:00 дан эрталаб соат 06:00 гача яшаш жойидан чиқиб кетиш каби таъқиқ ва чекловлар ўрнатилди.

 

Киритилди: 11:24 18.07.2020. Ўқилди: 2311 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!