Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Навоийда ногиронлиги бор шахсга қамоқ жазоси берилгани юзасидан хизмат текшируви тайинланди

Навоийда ногиронлиги бор шахсга қамоқ жазоси берилгани юзасидан хизмат текшируви тайинланди

Навоий вилоятида II гуруҳ ногиронлиги бор шахсга қонунга хилоф равишда 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Бу ҳақда адвокат Абдумалик Абдуллаев ўз Telegram каналида маълум қилди.

Адвокатнинг айтишича, жорий йилнинг апрель ойида жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман суди раиси Адиз Авезов раислигида ўтказилган суд ишида фуқаро Лазиз Саттаров Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188 прим 2-моддаси (вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш) ва бошқа моддалари билан айбли деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Биз Лазиз Саттаров билан суҳбатлашганимизда билдиришича, ўша кунги суд мажлисида раислик этувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиш босқичиданоқ процессуал тартибга унинг ўзи риоя қилмаган. Яъни мажлисни очиқ деб эълон ҳам қилмасдан, на ўзини, на суд таркибини таништирган.

Энг қизиғи эса унга фақатгина қўйилган айбларга муносабатини айтиш учунгина қисқа имкон бериб, шахсини тасдиқлатиб олишга қаратилган бирорта савол бермаган ва унга ҳам ўзи ҳақида маълумот беришига имкон бермаган. Халқчил тилда айтганда, Лазиз Саттаровга оғиз очирмаган, дейди Абдумалик Абдуллаев.

Унинг қўшимча қилишича, Лазиз Саттаров ҳақиқатда II гуруҳ ногирони ва амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 29-моддаси 2-хатбошига кўра, бундай тоифадаги шахсга нисбатан у содир этган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг сони ва туридан қатъи назар, маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин эмас. Суд қарори кейинчалик юқори инстанция суди томонидан бекор қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Судьялар олий кенгаши матбуот хизматининг изоҳ беришича, ҳолат Навоий вилоят суди томонидан ўрганилмоқда ва натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

Киритилди: Бугун 11:36. Ўқилди: 381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!