Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Навоийда ишлаб чиқариладиган янги смартфон “Artel” монополиясига барҳам берадими?

Навоийда ишлаб чиқариладиган янги смартфон “Artel” монополиясига барҳам берадими?

Навоийда “Telekom Devices PRO” МЧЖ миллий руҳда дастурлаштирилган “Ўзбекистон” смартфонларини ишлаб чиқарди.

“Ўзбекистон” смартфонига ҳатто Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари ҳам юкланган. Шунингдек, смартфонга классик ва замонавий ўзбек адабиётининг нодир намуналари жамланмаси, радиоинсценеровкалар, 100 дан ортиқ ўзбек куй ва қўшиқлари , шунингдек, юртимизнинг энг диққатга сазовор гўшалари тасвири туширилган фото-альбомлар юкланган. 

Бундан ташқари, “Ўзбекистон” смартфонига “Ҳукумат” дастури ҳам киритилган бўлиб, дастурга барча вазирликлар, тўрт ҳокимият тизими ишонч телефонлари жойлаштирилган. Телефон рақамлар ўзгариши билан боғлиқ ҳолларда дастур автоматик тарзда янги рақамларни киритиш хусусиятига ҳам эга.

Экран фони учун юртимиз табиатига оид суратлар жамланмаси жойлаштирилган бўлса, чақирув қўнғироқлари ва уйғотувчи оҳанглар учун ҳам ўзбек мусиқа санъати намуналаридан фойдаланилган. 

Яқин кунларгача, Ўзбекистон миллий смартфонлар бозорида “Artel” ягона маҳсулот эди. 

Киритилди: 17:59 15.12.2020. Ўқилди: 4029 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!