Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Навоийда армияга чақирилувчидан 4,5 млн сўм пора талаб қилган шифокор ушланди

Навоийда армияга чақирилувчидан 4,5 млн сўм пора талаб қилган шифокор ушланди

Муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштириш мақсадида доимий тиббий чақирув комиссияси таркибига киритилган, Навоий вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази тиббий хизмат кўрсатиш бўлими дерматолог шифокори лавозимида ишловчи 1978-йилда туғилган Р.Р. фуқаро А.Б дан ўз хизматини ўташда ёрдам бериш мақсадида пул тама қилади.

Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда,дерматолог Р.Р. вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази Чақирилувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш бўлими биносидаги хизмат хонасида талаб қилган 4 млн. 500минг сўм пулларни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:25 08.04.2019. Ўқилди: 1252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!