Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Навоийда 5 нафар маҳкум  қамоқдан озод этилди (ФОТО)

Навоийда 5 нафар маҳкум  қамоқдан озод этилди (ФОТО)

Суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари этиб белгиланган.

Шу ўринда, жорий йилнинг 23 декабрида жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси Адиз Авезов томонидан Навоий шаҳридаги 11-сонли жазони ижро этиш муассасасида очиқ сайёр суд ташкил этилди.

Мазкур сайёр суд давомида суднинг ҳукмларига асосан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазоларни ўтаб турган маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик тамойилларига асосан жазоларни ижро этиш идоралари томонидан жами 5 нафар шахсга нисбатан киритилган тақдимномалар судда кўрилиб қаноатлантирилди.

Жумладан, маҳкумлар А.Сабиров, В.Чернов ва Б.Эгамбердиевлар озодликдан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилинган бўлса, А.Даулетов ва Қ.Ургенчбаевларни озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмай қолган қисмини аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилиб, барчаси ўз аъзолари бағрига қайтди.

Жиноят ишлари бўйича

Навоий шаҳар суди ахбороти.

 

Киритилди: 16:34 25.12.2019. Ўқилди: 2392 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!