Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Навоийда 4 қаватли савдо мажмуасида ёнғин юз берди

Навоийда 4 қаватли савдо мажмуасида ёнғин юз берди

16 январь куни соат тахминан 21:15да Навоий шаҳридаги 4 қаватдан иборат бўлган Навоий савдо комплексининг 4-қаватида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар берди.

Натижада 150 кв.м. бўлган 6 та кийим-кечак савдо дўкони ёниб яроқсиз холга келган, 14 та савдо дўкони эса зарарланган. Тан жароҳати олган фуқаролар ва қурбонлар йўқ.

Ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.

Киритилди: 09:47 17.01.2020. Ўқилди: 2036 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!