2008, 2010 ва 2012 йилда туғилган 3 йигит бир вақтда дарёда чўкиб кетди. Уларнинг иккиси ака-ука экан...
Навоий вилояти, Кармана туманидаги Зарафшон дарёсига чўмилишга борган 3 нафар ўсмир чўкиб кетиб, вафот этди
Маълум қилинишича, туманнинг Катта масжид маҳалласида яшовчи 4 нафар йигит 8 июль куни туш пайти Зарафшон дарёсига чўмилишга борган. Улардан 3 нафари чўмилиш вақтида сувга чўкиб кетган.
Бухоро ва Навоий вилояти ФВБ қутқарувчилари, махсус техникалар ва моторли резина қайиқ жалб этилган ҳолда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган. 10 июл куни 3 нафар вояга етмаган ўсмирнинг жасади ҳодиса содир бўлган жойдан турли масофаларда топилган.
Вафот этганлар 2008 йилда туғилган Ж.С., 2012 йилда туғилган Ж.С. ҳамда 2010 йилда туғилган О.Т. бўлган. Уларнинг иккиси ака-ука экани айтилмоқда.