Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Навоийда 10 ёшли бола автомобиль бошқаргани аниқланди. Сабаби маълум

Навоийда 10 ёшли бола автомобиль бошқаргани аниқланди. Сабаби маълум

Навоий вилояти Қизилтепа туманида ўтказилган рейд тадбирларида Matiz’ни ҳайдаб келаётган 10 ёшли бола аниқланган, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.

Қайд этилишича, ЙПХ ходимлари Matiz автомобилини тўхтатганда ҳайдовчи ўриндиғида 10 ёшли бола ўтиргани маълум бўлган.

Аниқланишича боланинг отаси спиртли ичимлик ичгани боис машина бошқарувини ўзининг 4-синфда ўқийдиган ўғлига топширган.

Шу билан бирга, рейдлар давомида Хатирчи туманида асли касби шифокор бўлган ҳайдовчи спиртли ичимлик ичиб автомобиль бошқаргани аниқланган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан қоидабузарларга тегишли тартибда чора кўрилган.

Киритилди: 15:29 17.01.2021. Ўқилди: 3121 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!