Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Навоий вилоятида жиноятчи чўпонга жазо тайинланди

Навоий вилоятида жиноятчи чўпонга жазо тайинланди

 Судланувчи Айтмуратов Пердебек Джубанович 2016 йил февраль ойидан 2019 йил февраль ойига қадар бўлган вақт оралиғида, Конимех туманида жойлашган “Конимех-Саржал-Қосай” МЧЖда бош чўпон вазифасида ишлаб келган.

2019 йил 02 январь куни унга ишониб топширилган майда шохли моллар МЧЖ томонидан саноқдан ўтказилган вақтида, 533 бош майда шохли моллар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда саноқ далолатномаси асосида унга топширилди.  Шунингдек, 2019 йил 12 февраль куни МЧЖ томонидан қайтадан майда шохли моллар саноғи текширилганда, у айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, МЧЖ томонидан унга саноқдан сўнг боқиш топширилган 533 майда шохли моллардан жами 85 бош майда шоҳли молларни, дастлабки тергов давомида шахсини аниқлаш имкони бўлмаган шахсларга сотиб юборган. Сотувдан тушган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юбориб, ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган ўзганинг 34.000.000 сўмлик мол-мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиб, МЧЖга жами 34.000.000 сўм миқдорда моддий зарар етказган.

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг 05.08.2019 йилдаги ҳукмига кўра, Айтмуратов Пердебек Джубанович (Aytmuratov Perdebek Djubanovich) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 167-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан ойлик иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 (икки) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

 

 

 

 

 

 

 

 

Киритилди: 17:25 28.08.2019. Ўқилди: 1622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!