Бугун 1 июль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Навоий — Сиан ҳамкорлиги: Навоий вилояти делегацияси Хитойда

Навоий — Сиан ҳамкорлиги: Навоий вилояти делегацияси Хитойда

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги делегация айни дамда Хитойда хизмат сафарида бўлиб турибди.

Сафарнинг илк кунида Сиан шаҳрида Навоий – Сиан ҳудудлари ўртасида инвестициялар, саноат ва савдо ҳамкорлигига бағишланган ишбилармон доира вакиллари учрашуви бўлиб ўтди.

Унда сианлик ишбилармонларга вилоятнинг инвестицион ва саноат салоҳияти, замонавий турар-жой мажмуалари ва автомобиль йўллари қурилишининг истиқболлари ҳамда вилоятнинг “драйвер” соҳалари - кимё, қурилиш материаллари, электротехника, текстиль ва бошқа саноат тармоқларида амалга оширилиши мумкин бўлган 50 дан ортиқ инвестицион лойиҳа-таклифлари юзасидан тақдимот қилинди.

Учрашувда Сиан шаҳрининг йирик компаниялари билан музокаралар ўтказилди. Хусусан “Xian Jiashen Trading” Co., Ltd” компанияси директори Chen Rujia билан Навоий вилояти ва Сиан шаҳри ўрта ва олий таълим тизимлари ўртасида яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан, ўқитувчи педагог кадрлар ва студентлар тажриба алмашинувини ташкил этиш масаласи юзасидан келишувга эришилди. Шунингдек, мазкур компания томонидан Навоий вилоятида қуёш энергияси асосида иситиш тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилиниб, компания билан қиймати 20 млн. долларлик мева-сабзавотни қайта ишлаш ва қадоқлаш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Делегация “Dongguan Huaxin Laser Technology” Co., Ltd компанияси билан ҳам вилоятда қиймати 50 млн. долларлик ҳар ҳил қувват ва ўлчамдаги энергия тежамкор электр двигателларини ишлаб чиқариш ҳамда маънан эскирган электр двигателларини таъмирлаш орқали уларнинг самарадорлигини ошириш лойиҳаси юзасидан келишувларга эришди.

Dongguan Huaxin Laser Technology” Co., Ltd компанияси 2005 йилда Гуандун провинциясида ташкил этилган бўлиб, қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш, электродвигателлар ва лазер ускуналарини капитал таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.

“Shaanxi Roenter International Supply Chain” Co., Ltd компанияси бош менеджери Сара Хэ билан эса вилоятнинг М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлига параллель равишда 43 кмлик пуллик автомобиль йўлини қуриш копцепцияси муҳокама этилди. Хитой томонидан компания мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, Навоий вилоятига ташриф буюриши ҳамда лойиҳани амалга ошириш юзасидан техник-иқтисодий асосномаси ишлаб чиқилишига келишиб олинди.

Шеньси провинциясидаги йирик қурилиш компанияларидан бири “Shaanxi Ronghuizu Construction Engineering” Co., Ltd вакили Ruile Shi билан вилоятда қиймати 30 млн долларлик замонавий турар-жой мажмуаси ва меҳмонхона ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказилди. Ташаббускор ишбилармон томонидан жорий йилнинг август ойида вилоятга ташриф буюриш ва лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномасини ишлаб чиқиш режаси маълум қилинди.

Хизмат сафари доирасида Навоий вилояти ҳокими раҳбарлигидаги делегация Сиань шаҳри таълим бюроси мудири ўринбосари Ван Ган билан ўрта таълим йўналишида ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан учрашув ўтказди. Жараёнда Сиань ва Навоий ҳудудларидаги олий таълим муассасаларида 3+1 тажрибаси (3 йил Ўзбекистонда ва 1 йил Хитойда таълим олиш) асосида ўқитувчилар тайёрлаш ва вилоятдаги таълим сифатини юксалтириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ушбу учрашувнинг амалий қисми Шенси Нормал университетининг Луганг бошланғич мактабида (Lugang Primary School of Shaanxi Normal University) бўлиб, сианликлар навоийликларни мактабда яратилган шарт-шароитлар, ўқитиш методологияси ва ўқув жараёнлари билан таништирди. Нормат Турсунов жаноб Ван Ган билан Луганг бошланғич мактабида навоийлик педагогларни тажриба алмашишга йўналтириш масалаларини ҳам муҳокама қилди.

Киритилди: 10:01 17.06.2024. Ўқилди: 573 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!