Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Навоий ИЭСда 650 МВт қувватли янги буғ-газ қурилмаси барпо этилмоқда

Навоий ИЭСда 650 МВт қувватли янги буғ-газ қурилмаси барпо этилмоқда

Навоий иссиқлик электр станциясида 650 МВт қувватга эга замонавий буғ-газ қурилмасини қуриш ишлари давом этмоқда.

Лойиҳа доирасида Кармана туманида энг сўнгги технологиялар асосида 220/500 кВ кучланишли янги очиқ тақсимлаш қурилмаси ҳам барпо этилмоқда.

Мазкур объект янги буғ-газ қурилмасида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини ягона энергетика тизимига узатишни таъминлайди.

Янги энергетика қувватларининг ишга туширилиши мамлакат энергетика тизимининг ишончлилиги ва самарадорлигини ошириш, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқариш салоҳиятини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Киритилди: Бугун 17:25. Ўқилди: 150 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!