Бугун 1 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"Навбаҳор" футболчиси одам уриб юборди

"Навбаҳор" футболчиси одам уриб юборди

"Навбаҳор" ва Қирғизистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Жоэль Кожо иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Қирғизистон футбол иттифоқи маълумотига кўра, воқеа 29 сентябрь куни Жибек Жолу ва Манас кўчалари кесишмасида рўй берган. Футболчи миллий жамоа йиғини ўтаётган "Мурас Юнайтед" базасидан шахсий ишлари билан чиққан пайтда электровелосипедда ҳаракатланаётган фуқаро билан тўқнашган.

Ҳодисадан кейин жабрланган шахс шифохонага олиб борилган. Текширув натижаларида унда жиддий жароҳат ёки мия чайқалиши белгилари аниқланмаган.

Қирғизистон футбол иттифоқи баёнотида электровелосипеддаги фуқаро пиёдалар ўтиш жойидан ҳаракатлангани, шу билан бирга, йўл ҳаракати қоидалари бузилгани қайд этилган.

ЙТҲнинг аниқ сабаблари ва барча тафсилотлари текширув якунларидан кейин маълум бўлади.

Айни пайтда Жоэль Кожо миллий терма жамоа ихтиёрида қолмоқда ва Ливанга қарши бўлажак учрашувга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Киритилди: 15:58 30.09.2026. Ўқилди: 817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!