Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

NАТО саммитлари қисқарадими? Иттифоқ ичидаги зиддиятлар ортида янги режа

NАТО саммитлари қисқарадими? Иттифоқ ичидаги зиддиятлар ортида янги режа

NATO альянси АҚШ ва Европа давлатлари ўртасидаги кескинлик ортиб бораётгани сабаб йиллик саммитларни қайта кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Reuters манбаларига таяниб хабар берди.

Манбаларга кўра, айрим доиралар саммитларни камайтириш орқали 2028 йилда Дональд Трамп билан юзага келиши мумкин бўлган кескин учрашувлардан қочишни мақсад қилган.

Шу билан бирга, баъзи аъзо давлатлар саммитларни ҳар икки йилда бир марта ўтказиш таклифини илгари сурмоқда. Масала бўйича ҳали якуний қарор қабул қилинмаган ва сўнгги қарор альянс бош котиби Марк Рюттега боғлиқ.

Альянс вакили эса саммитлар сонидан қатъи назар, давлат раҳбарлари мунтазам мулоқотни давом эттиришини таъкидлади.

Маълумот учун, сўнгги йилларда НАТО саммитлари ҳар ёзда ўтказиб келинмоқда. Жорий йилдаги учрашув 7–8 июль кунлари Анқарада бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Охирги пайтларда АҚШ ва иттифоқдошлар ўртасидаги муносабатлар совуқлашгани қайд этилмоқда. Трамп айрим давлатларни танқид қилиб, НАТОни “қоғоз йўлбарс” деб атаган ва ҳатто АҚШнинг альянсдан чиқиши эҳтимолини ҳам истисно қилмаган.

Киритилди: 22:37 27.04.2026. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!