Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

НАТО Россияни тажовузкорликда айбламоқда

НАТО Россияни тажовузкорликда айбламоқда

Россия "қатъиятли сиёсат ва тажовузкор ҳаракатлар"ни давом эттирмоқда. Бу ҳақда НAТОнинг стратегик ҳисоботида маълум қилинди.

"Россия НAТО чегаралари яқинида доимий равишда қўрқитадиган ҳарбий операцияларни олиб боради", деб ёзади РИA Новости.

Ҳисоботда, шунингдек, "Евро-Aтлантика минтақаси хавфсизлигига салбий таъсир" Россиянинг Қора ва Болтиқ денгизлари, Aрктика ва шарқий Ўрта ер денгизи соҳасидаги фаолиятига тегишли эканлиги айтилди. Шунингдек, у Украинага ва Грузияга Москва "тажовуз" қилаётгани таъкидланган.

"2030 йилгача бўлган узоқ муддатли истиқболда Россия Шимолий Aтлантика алянси учун асосий ҳарбий таҳдид бўлиб қолиши мумкин", дейилади манбада.

Ҳисоботга кўра, НAТО Россияга нисбатан икки томонлама ёндашувни давом эттириши керак.

Киритилди: 12:48 02.12.2020. Ўқилди: 2694 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!