Альянс Дания, Испания, Швеция, шунингдек, Россия билан чегарадош Норвегия ва Финляндияда бўлиб ўтадиган Ramstein Flag 2026 ҳарбий машғулотлари бошланганини эълон қилди. Машғулотларда 18 та давлат иштирок этади.
Тактик ҳарбий-ҳаво машғулотлари 8 июнь куни бошланади ва икки ҳафта давом этади.
Машғулотлар, жумладан, Россия билан чегарадош мамлакатлар ҳудудида ҳам бўлиб ўтади.
Алянс баёнотида кўрсатилишича, Дания, Испания, Швеция, Норвегия ва Финляндия машғулотларни ўтказиш учун асосий майдонларга айланади.
Машғулотларда 200 дан ортиқ учиш аппаратлари: қирувчи самолётлар, Boeing E-3A самолётлари, RQ-4D Phoenix дронлари, шунингдек, транспорт, ёқилғи қуйиш, разведка ва кузатув воситалари иштирок этади. Улар ҳар куни 20 дан ортиқ майдонлардан, шу жумладан автомагистраль участкаларидан 150 тагача парвозларни амалга оширади.