НАТО бош котиби Марк Рютте маълум қилишича, альянсга аъзо давлатлар ва ҳамкор мамлакатлар Украина учун АҚШ ҳарбий техникаси ва қурол-яроғларини харид қилиш мақсадида қарийб 6 миллиард доллар ажратган.
У бу ҳақда НАТО–Украина кенгаши йиғилишида сўзлаб, ёрдам NATOнинг PURL (Украинанинг устувор эҳтиёжлари рўйхати) дастури орқали амалга оширилаётганини айтди.
Рюттенинг таъкидлашича, мазкур дастур доирасида Украина иттифоқчилари маблағ ажратади, ушбу маблағлар эса АҚШ ишлаб чиқарган қурол ва ҳарбий техникани сотиб олишга йўналтирилади.
«Иттифоқчилар ва ҳамкорлар аллақачон қарийб 6 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратишди ва бу ёрдам давом этади», — деди НАТО раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, альянс Киевни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни давом эттириш ниятида ва Украина мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш учун янги ёрдам пакетлари ҳам кўриб чиқилмоқда.