Жиззах вилояти Бахмал тумани халқ таълими бўлимига қарашли 66-сонли умумтаълим мактабида ўрганиш ишлари олиб борилгани, мактабдаги иситиш тизимидаги муаммолар таҳлил қилинганди...
Шу йилнинг 20 ноябрида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг расмий uza.uz сайтида “Ўқувчилар илтижоси: “Бизга автобус эмас, иссиқлик керак” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Унда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан Жиззах вилояти Бахмал тумани халқ таълими бўлимига қарашли 66-сонли умумтаълим мактабида ўрганиш ишлари олиб борилгани, мактабдаги иситиш тизимидаги муаммолар таҳлил қилинганди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ушбу масалани қайта ўрганди. Ўрганиш натижасида бир қатор ижобий натижаларга эришилгани маълум бўлди. Хусусан, ҳозирда мазкур мактабнинг иситиш тизими таъмирланиб, синфхоналар иссиқлиги таъминланди. Жиззах вилоят халқ таълими бўлими бошқармаси томонидан маблағ ажратилиб, 2019 йилда янги мактаб қуриладиган бўлди.
ЎзА