Бугун 16 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Нарпайда МИБ аралашуви билан келиннинг сеп низоси ҳал этилди

Нарпайда МИБ аралашуви билан келиннинг сеп низоси ҳал этилди

Нарпай туманида Мажбурий ижро бюроси томонидан Фуқаролик ишлари бўйича суд қарорининг ижроси таъминланиб, фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Нарпай туман бўлимига келиб тушган ижро ҳужжатига мувофиқ, фуқаро Н.Г. фойдасига келин бўлиб борган хонадондан унга тегишли 21 турдаги шахсий мол-мулк ва келинлик сарполарини қайтариб бериш белгиланган эди.

Давлат ижрочиси томонидан мазкур ижро ҳужжати белгиланган тартибда қабул қилиниб, ижро иши қўзғатилди. Ижро жараёнида қарздор томон билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, ўзаро музокаралар ўтказилди ҳамда қонун талабларига мувофиқ зарур ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Якунда, холислар иштирокида ижро ҳужжатида кўрсатилган барча 21 турдаги мол-мулк хатловдан ўтказилиб, белгиланган тартибда ундирувчи — фуқаро Н.Г.га топширилди.

Шу тариқа, фуқаронинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари тўлиқ таъминланди.

Киритилди: Бугун 16:33. Ўқилди: 159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!