Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Нарпайда куйдирги касаллиги тарқалгани ростми?

Нарпайда куйдирги касаллиги тарқалгани ростми?

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Нарпай тумани “Ўзбекистон” маҳалласи Танишка қишлоғида истеъмолга яроқсиз гўшт орқали куйдирги касаллиги тарқалганлиги тўғрисида хабарлар бўйича маълумот берган.

Мазкур ҳолат Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида ташкил этилган махсус штаб томонидан батафсил ўрганилгани айтилиб, намуналар Ҳайвон касалликлари ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат илмий маркази лабораторияларида чуқур текширилган. Олинган намуналарда касаллик қўзғатувчиси аниқланмаган.

Куйдирги – ўткир кечувчи ўта хавфли инфекцион касаллик бўлиб, септицемия, оғир заҳарланиш ва карбункулалар ҳосил қилиш билан кечади. Барча турдаги қишлоқ хўжалик, уй, ёввойи ҳайвонлар касалланади ҳамда у одамларга асосан ҳайвонлар орқали осон юқади.

Касаллик қўзғатувчисининг ташқи муҳитда 100 йилгача сақланиб туриши инобатга олинган ҳолда, касалликнинг эски ўчоқлари давлат ветеринария хизмати томонидан хавфсизлиги бўйича назоратга олинади.

Жорий йилнинг охиригача иммунитетлик фаоллиги тугайдиган қарийб 10,0 млн бош чорва ҳайвонлари куйдирги касаллигига қарши профилактик эмланган. Яъни, иммунитетлик фаоллиги тўлиқ сақлаб турилиши таъминланган. Давлат ветеринария хизмати захирасида 6,4 млн доза эмлама мавжуд.

Шу йилнинг ўтган даври мобайнида касалликнинг эски тупроқ ўчоқларидан 3021 та тупроқ намунаси ҳамда 84,1 минг бош қорамол ва қўй териси лаборатория текширувларидан ўтказилганида касалликка нисбатан мусбат натижа кузатилмаган.

Киритилди: 14:12 14.10.2021. Ўқилди: 2847 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!