Бугун 6 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Наполеоннинг 217 йиллик сири сунъий интеллект ёрдамида очилди!

Наполеоннинг 217 йиллик сири сунъий интеллект ёрдамида очилди!

1809 йилда Наполеон Бонапарт генерал Огюст де Мармонга юборган махфий мактуб 217 йил давомида шифрланган ҳолда қолган эди.

Энди эса сунъий интеллект муҳандиси Картер Черч GPT-6 Astra ёрдамида мактуб шифрини атиги 6 соат ичида очишга муваффақ бўлди.

📜 Тахминан 1300 та белгидан иборат мактубда француз ва иттифоқчи қўшинларнинг сони, жойлашуви ҳамда бўлажак ҳарбий юриш ҳақида маълумотлар бўлган.

AI скан қилинган ҳужжатдаги белгиларни аниқлаб, миллионлаб эҳтимолий комбинацияларни текширган ва ниҳоят мазмунли французча матнни тиклаган.

Қизиғи, мактубда Мармонга душман қўшинларидан қўрқмаслик ва ҳужумга тайёрланиш буюрилган.

Кейинчалик Мармон Далмациядан чиқиб, Наполеон қўшинларига қўшилган. Ваграм жангидаги ғалабадан сўнг эса Франция маршали унвонига сазовор бўлган.

🧠 Мутахассисларнинг айтишича, шифрни AI'сиз ҳам очиш мумкин эди, аммо бу жуда кўп вақт талаб қилган бўларди. 217 йил давомида криптографлар уни тўлиқ еча олишмаган.

Киритилди: 21:45 04.10.2026. Ўқилди: 730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!