Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Намозни вақтида ўқиш фарз!

Намозни вақтида ўқиш фарз!

Ҳар бир мусулмон киши умрини ғанимат билиб, намозларини қолдирмай, ўз вақтида адо этиб бориши керак.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَاباً مَّوْقُوتاً

“Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир” (Нисо сураси, 103-оят).

Намозга эгилмай, масжидга кирмай юрган одам барибир бир кун намоз учун масжидга киради. Аммо унда ўзининг жанозасига, тобутда олиб кирилади. Мусулмон одам учун ўз жанозаси пайтидагина масжидга олиб кирилгунича намоз ўқимай, масжидга кирмай юришидан ортиқ мусибат йўқдир!

Қиёмат куни банда илк сўраладиган нарса – намоздир! Ҳа, қиёмат куни банданинг аввал намози ҳақида сўралади. Агар намоз ҳақидаги саволларга жавоби осон бўлса, қолган амалларга берадиган жавоби ҳам осон бўлади. бордиб намоз борасидаги саволларга жавоб беролмаса, унда бошқа саволларга ҳам жавоб беролмайди.

Бизни намоздан чалғитаётган, намозни қолдиришимизга сабаб бўлаётган иш қандай иш экан ўзи?! Шунчалик намоздан ҳам зарурми?! Агар биз учун намозимиз азиз ва қадрли бўлмаса, у ҳолда яна нима биз учун азиз ва қадрли?!

Нега намозга бепарволик қилиб, вақтида ўқимаймиз?! Ахир қўлдан кетган пулни яна топиш мумкин-ку! Аммо бой брилган вақт бошқа қайтиб келмайди, уни дунё тўла олтинга ҳам топиб бўлмайди!

Азизлар, намозларимизни вақтида ўқийлик!

Аллоҳ таоло бу борада бизга ёрдам берсин!

Manba: muslim. uz

Киритилди: 05:45 13.08.2019. Ўқилди: 9376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!