Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Намангандаги "Заправка"да навбатда турган отахон тўсатдан вафот этди

Намангандаги "Заправка"да навбатда турган отахон тўсатдан вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳрида жойлашган газ тўлдириш шохобчаларининг бирида ёши катта фуқаро вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга Бош прокуратура Ахборот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов ойдинлик киритди.

«Наманган шаҳар Давлатобод туман ИИО ФМБ навбатчилик қисмининг 2021 йил 10 январь куни соат 01:30 ларда берган хабарига кўра, ушбу куни Косонсой туман, «Обод» МФЙ, Хўжақўрғонча кўчаси 71-уйда яшаган И.Жуманов ўзига тегишли бўлган «Жигули» русумли давлат рақами 50 Y 262 GA бўлган автомашинасига метан газ ёқилғисини қуйиш учун Наманган шаҳар, Юксалиш МФЙ ҳудудида жойлашган «Наманган суюқгаз» МЧЖ газ қуйиш шахобчасига келиб, автомашинасини суриб ҳаракатлантириб келаётган вақтида тўсатдан асфальт йўлакка чап юз соҳаси билан йиқилиб урилиши натижасида чап юз соҳаси ва бош мия чап соҳасидан олган тан жароҳати натижасида ҳодиса жойида вафот этган. 

Дастлабки тиббий маълумотномада марҳум И.Жуманов тез ёрдам бўлими етиб келган вақтда вафот этиб бўлганлиги, юз соҳасида шилиниш жароҳатлари борлиги, танасида тан жароҳатлари йўқлиги маълум қилинган.

Воқеа жойи ва марҳум И.Жумановнинг мурдаси суд-тиббий эксперт ва криминалист мутахассислар иштирокида ташқи кўздан кечирилганда, тан жароҳатлари аниқланмади.

Воқеа жойи кўздан кечирилиб, И.Жумановнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижаси ҳақида қўшимча равишда ахборот берилиши таъминланади», дейилади бизга тақдим қилинган ахборотда.

Қайд этилишича, вафот этган шахс 1952 йилда Косонсой туманида туғилган, миллати тожик, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали, 5 нафар фарзанди бор, нафақада.

Киритилди: 20:12 10.01.2021. Ўқилди: 3493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!