Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Намангандаги тўйда 50 киши заҳарланди

Намангандаги тўйда 50 киши заҳарланди

22 сентябрь куни Наманган вилоятининг Чуст туманидаги «Юқори маҳалла” фуқаролар йиғинида тўйда иштирок этган 50 дан ортиқ одам овқатдан заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилган.

25 сентябрб куни уларнинг 10 дан ортиғи касалхонада қолишди.

Маълум бўлишича, овқатдан заҳарланганлар орасида тўй қилган оила бошлиғи ва унинг ўғли ҳам бор.

Чуст тумани тиббиёт бирлашмаси шифокорининг сўзларига кўра, заҳарланганларга зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилди, ўзларини қониқарли ҳис қилган беморларга уйларига кетишга рухсат берилди.

Чуст тумани соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Насиба Бозорова вазият бўлим назоратига олинганини айтди. Расмийга кўра, барча беморларда овқатдан заҳарланиш эмас, балки диарея бўлган.

Санитария-эпидемиология назорати марказининг мутахассиси 25 сентябрь куни тўйда меҳмонларга берилган овқатдан намуна олиниб, Тошкентдаги лабораторияга тадқиқот учун юборилганлигини айтди. Натижа ҳали маълум эмас.

 

Киритилди: 11:55 26.09.2019. Ўқилди: 2399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!