Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чортоқ туманидан оқиб ўтувчи каналида аёл кишига мансуб шахс оқиб кетганлиги тасвирланган видеоёзуви тарқалган.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ тумани прокуратураси томонидан терговолди текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аёлни ўлим сабабини аниқлаш бўийча суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Шахсини аниқлаш бўйича барча тезкор чоралар кўрилмоқда.
Текшириш натижалари бўйича батафсил маълумот берилади.