Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Намангандаги болалар кутубхонасига Ўзбекистоннинг энг биринчи халқ шоири номи берилади - Шавкат Мирзиёев

Намангандаги болалар кутубхонасига Ўзбекистоннинг энг биринчи халқ шоири номи берилади - Шавкат Мирзиёев

Наманган вилоят болалар кутубхонасига Ўзбекистоннинг энг биринчи халқ шоири - жадид Муҳаммад Шариф Сўфизода номи берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Бу тараққийпарвар инсон 1913 йили Чуст шаҳрида етим болалар учун жадид усулида мактаб ташкил қилади. Зулм ва зўравонлик, жаҳолатга қарши шеърлар ёзгани учун қувғин ва таъқибларга учраб, она юртидан бош олиб кетишга мажбур бўлади.

У Ҳиндистонда муаллим, Афғонистонда маориф вазирининг ўринбосари вазифаларида ишлайди.

Сўнг, Туркистонга қайтиб, миллатимизнинг кўзини очиш, ёшларни илм-маърифатдан баҳраманд қилиш йўлидаги ишларини давом эттирган.

Афсуски, Сўфизода 1937 йили “халқ душмани” деган туҳмат билан 57 ёшида отиб ташланган...

Киритилди: 12:23 27.09.2021. Ўқилди: 1593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!