Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Наманганда ЗИЛ ҳайдовчиси ўсмир боланинг ўлимига сабабчи бўлди

Наманганда ЗИЛ ҳайдовчиси ўсмир боланинг ўлимига сабабчи бўлди

Наманганда ўлим билан якун топган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда «Repost.uz» хабар бермоқда.

Ҳодиса Тўрақўрғон туманининг Кумидон ва Шоҳидон қишлоқлари ўртасида юз бергани билдирилмоқда.

15 яшар ўсмир йўлни кесиб ўтаётиб, ЗИЛ юк машинасига тўқнаш келади. Ҳайдовчи авариядан қочишга уриниб, рулни чапга буради, бироқ унинг ортидан келаётган Spark бу бурилишга улгурмай, юк машинасига келиб урилди.

Манёвр қилганига қарамай, ЗИЛ ҳайдовчиси ўсмирнинг ўлимига сабаб бўлди.

Шунингдек, ЙТҲ туфайли юк машинаси ва Spark ҳайдовчилари ҳамда 3 нафар йўловчи жароҳат олди.

Киритилди: 17:12 03.06.2019. Ўқилди: 1969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!