Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Наманганда ЙҲХБ инспекторига пора бермоқчи бўлган шахс қўлга тушди

Наманганда ЙҲХБ инспекторига пора бермоқчи бўлган шахс қўлга тушди

Мамлакатимизда коррупция ва таъмагирликка қарши кескин чоралар кўрилаётган, тарғибот ишлари олиб борилаётганига қарамасдан орамизда давлат хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини тўғри йўлдан чалғитиш ҳолатлари ҳам афсуски, учраб турибди.
Наманган вилоятининг Косонсой туманида истиқомат қилувчи, 1987 йилда туғилган фуқаро ҳам йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида хизмат бурчини адо этаётган давлат автомобиль назоратига бевосита масъул ходимга пора бериш пайида бўлди.

Гап шундаки, эндигини 34 ёшни қоралаган ҳайдовчи жорий йилнинг 28 май куни соат 03.00 ларда ўз бошқарувидаги “Чакман” русумли юк автомашинасига белгиланган меъёридан ортиқча юк ортганлиги сабабли унга нисбатан Поп тумани “Қўшминор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл патруль хизмати 1-сафарбарлик гуруҳи инспектори тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштиришга киришади. Бу вақтда, ҳайдовчи автомашинасини ортиқча юк билан ўтказиб юборишлик эвазига 500 000 сўм пул беришни айтиб, ходимга пора таклиф қилади.

Ўз касбига садоқатли, хизмат бурчини унутмаган ЙҲХБ ходими бу ҳақида юқори турувчи бошқармага билдирги киритади. Унинг мурожаатига асосан, ўша куннинг ўзида Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси Наманган вилояти бўйича бўлими ҳамда Поп тумани прокуратураси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилади.

Тадбир давомида, ҳайдовчи Қўшминор маҳалласида жойлашган савдо дўкони олдида вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ 1-сафарбарлик гуруҳи инспекторига 395 000 сўм пулларни пора тариқасида берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан шу йил 23 июль куни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Поп тумани бўлими томонидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Киритилди: 22:29 24.07.2021. Ўқилди: 3011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!