Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Наманганда ўн марта судланган ўта хавфли рецидивистга ҳукм ўқилди

Наманганда ўн марта судланган ўта хавфли рецидивистга ҳукм ўқилди

Наманганлик қирқ баҳорни қаршилаган Умид Узоков (исм-шариф ўзгартирилган) муқаддам 9 маротаба турли жиноятларни содир этиб, ўн йил­дан­ ортиқ умрини панжара ортида ўтказган. Қо­нун тили билан айтганда, “ўта хавфли рецидивист” биринчи ўғирлигини 19 ёшида содир этган.

Умид Узоков ўта хавфли рецидивист бўлгани ҳолда
2020 йил май ойи охиридан июнь ойи бошларига қадар бўлган вақт оралиғида Наманган шаҳар, “Нурафшон” МФЙ да жойлашган хонадонларнинг бири ертўласига ғайриқонуний равишда кириб, у ердан мазкур уйнинг бошқа хонадонида яшовчи жабрланувчи А.Азимовага тегишли бўлган 1 дона велосипед, 1 дона газ плитаси, 3 дона автомашина ғилдираклари ва 1 дона темир эшикни, жами 5.180.000 сўмлик мулкларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

Бундан ташқари, у ўзининг жиноий ҳаракатларини такрорлаб, 2020 йил 16 июнь куни жабрланувчи Расул Комиловга қарашли бўлган “Камалак мини маркет” номли дўконига ғайриқонуний равишда кириб, дўкондан “Перфектум” уяли алоқа воситаси, “Эпа” номли сантехника дазмоли, шампун, совунлар, эркаклар атирлари ва бошқа нарсалар, жами 1.751.000 сўмлик мулкларни яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

Судда айби исботланган жиноят учун жазо ҳамиша муқаррар. Бу ҳаётда бировнинг ҳақи ўзгага ҳеч қачон буюрмаслиги аниқ. Суд давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячи фикрини, судланувчи У.Узоқовни, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, У.Узоқовни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликдаги айбли деб топиб, қонун санкциясида белгиланган 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Нодиржон Раимқулов,

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди судьяси

Киритилди: 18:09 12.04.2021. Ўқилди: 3542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!