Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Наманганда тўрт эгизак — икки ўғил ва икки қиз туғилди

Наманганда тўрт эгизак — икки ўғил ва икки қиз туғилди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи 25 ёшли Нафиса Юнусова ва 31 ёшли Абдукамол Аҳмаджонов бирйўла тўрт эгизакнинг ота-онасига айланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, туғуруқ жараёни Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалида шифокорлар назорати остида жарроҳлик амалиёти орқали, асоратсиз бажарилган.

Эгизакларнинг 2 нафари ўғил ва 2 нафари қиз бўлиб, айни пайтда уларнинг умумий аҳволи қониқарли. Она ва чақалоқлар малакали мутахассислар назорати остида. Оиланинг эгизаклардан ташқари бир нафар қиз фарзанди ҳам бор.

Бахтиёр отанинг айтишича, уларнинг авлодида қўш фарзандлар туғилиши кўп кузатилган, аммо 4 эгизакнинг дунёга келиши биринчи марта учрамоқда.

Ўзбекистонда 2023 йилда 962 минг нафар тирик туғилиш қайд этилган бўлиб, уларнинг 21 012 нафари эгиз чақалоқлардир.

Киритилди: 11:44 02.04.2024. Ўқилди: 729 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!