Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Наманганда тормози носоз автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Наманганда тормози носоз автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди


🚨 Жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 04:30 ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 250-километрида ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган Ж.А. "Isuzu" русумли юк автомобилида ҳаракатланаётган вақтда транспорт воситасининг тормози ишламай қолган ва ўзидан олдинда бўлган ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Қ.У. бошқарувидаги "Isuzu" русумли юк автомобилининг орқа томонига урилган ва қарама-қарши оқимни ажратиб турувчи тўсиққа урилиб ағдарилган.

🔹Натижада, ҳайдовчи Ж.А. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлиб, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Киритилди: 22:10 10.09.2021. Ўқилди: 2730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!