Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Наманганда тол дарахтини шикастлаган фуқаро 8,5 млн жарима тўлайдиган бўлди

Наманганда тол дарахтини шикастлаган фуқаро 8,5 млн жарима тўлайдиган бўлди

Наманган вилояти Косонсой туманида тол дарахтини шикастлаган фуқаро 8,5 млн тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.

Айтилишича, Косонсой туман Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими ходимлари томонидан ҳудудларда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш, ноқонуний дарахт кесиш ва шикаст етказишни олдини олиш мақсадида рейд тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида туманнинг Озод маҳалласида яшовчи фуқаро У.М. ариқ бўйида ўсиб турган тол дарахтини тегишли рухсатномаларсиз ўсишдан тўхташ даражасида шикастлантиргани аниқланди.

Ҳолат юзасидан фуқаро У.М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этгани сабабли маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 8 500 000 сўм жарима тайинланди.

Киритилди: 19:43 27.04.2024. Ўқилди: 713 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!