Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Наманганда сифати кафолатланмаган дори воситалари савдога чиқарилишининг олди олинди

Наманганда сифати кафолатланмаган дори воситалари савдога чиқарилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “F.F.” хусусий корхонаси раҳбари Давлатобод туманидаги дорихонасида ҳамда “Янги тонг” ва “Нуробод” МФЙ ҳудудларидаги омборхона ва хонадонида умумий баҳоси 680,3 млн сўмлик сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва яроқлилик муддати ўтган жами 196 998 дона дори воситалари ва тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:38. Ўқилди: 160 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!