Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Наманганда салкам 7 тоннали мегасумалак тайёрланди

Наманганда салкам 7 тоннали мегасумалак тайёрланди

Наманган шаҳридаги Бобур номли маданият ва истироҳат боғида Наврўз байрами муносабати билан тайёрланган мегасумалак пишиб етилди. Бу ҳақда Дарё мухбири хабар бермоқда.

21 март куни соат 10.00 да нуронийларнинг дуо-фотиҳалари билан вилоят ва шаҳар раҳбарлари иштирокида сумалак қозони очилди.

Шундан сўнг махсус кран ёрдамида ўлчов ўтказилди. Тортиб кўриш натижалари мегасумалакнинг соф оғирлиги 6 тонна 920 килограмм эканлигини кўрсатди.

Сумалагимизнинг оғирлиги биз аввал режалагандан ҳам ортиқ бўлди. Асосийси, татиб кўрганлар уни нафақат рекорд даражадаги, балки жуда мазали ҳам бўлганлигини айтишмоқда, дейди тадбир ташкилотчиларидан бири Баҳриддин Чустий.

Сумалакчи аёлларга бош бўлган Мавлуда Жўрабоевага кўра, таомни тайёрлаш учун 1,2 тонна буғдой, 2,5 тонна ун, 400 килограмм ёғ сарфланди. 30 нафар тажрибали аёл буғдой ундиришдан тортиб, сумалак қозондан олингунча таом атрофида парвона бўлди.

Maxсус идишларга солинган сумалак вилоятдаги меҳрибонлик, саховат уйлари, шифохоналар ва кам таъминланган оилаларга етказилди. Шунингдек, Наврўз сайлига келган наманганликлар, вилоят меҳмонлари ҳам баҳор таомидан баҳраманд бўлди.

Киритилди: 17:28 21.03.2019. Ўқилди: 1544 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!