Прокуратура ҳолат бўйича жиноят иши очган.
Наманган шаҳрида профилактика инспектори томонидан фуқаро қийноққа солингани ҳақидаги хабар тарқалгач, вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 14 август куни Наманган шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро Ў.А. оилавий низо сабаб ички ишлар бўлимига олиб келинган. У билан профилактик суҳбат ўтказилган ва шу куни уйига қайтишига рухсат берилган.
Бироқ, икки кун ўтиб, 16 август куни фуқаро Ў.А. соғлиги ёмонлашгани учун тиббиёт муассасасига мурожаат қилган.
Вазият юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) бўйича жиноят иши қўзғатган. Тергов жараёни натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъкидланмоқда.