Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Наманганда МФЙ раиси пулларни талон-торож қилгани аниқланди, аммо...

Наманганда МФЙ раиси пулларни талон-торож қилгани аниқланди, аммо...

Жорий йилнинг 8 октябрь куни интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали Учқўрғон туман ИИБ бошлиғи номига тумандаги Қўрғонча МФЙда яшовчи фуқаролар томонидан мурожаат қилиниб, унда Қўрғонча МФЙ раисининг олиб бораётган ишларидан норозилигини, темир дафтарга ўзининг яқин қариндошларини ёзиб пул берганлигини, 14 ёшли болаларга бериладиган нафақа пулларидан 30 млн сўм ўзлаштирганлигини, газ балллонлар вақтида алмаштирилмасдан ун махсулоти 2 ойда бир келишини, 8 ойда содир бўлган 7 та жиноятлардан 3 таси ўлим билан тугаганлиги сабабли МФЙ раисига адолатли чора кўришни сўраган.

Департаментнинг Учқўрғон туман бўлими томонидан ушбу МФЙдаги 2019-2020 йилларда тайинланган нафақа пулларини қонунийлигини ўрганилганида 29.632.6 минг сўм пул маблағлари ортиқча тўланганлиги аниқланган.

Учқўрғон туман Қўрғонча МФЙ раиси Ф.Рахманов ва унинг ўринбосари У.Қосимоваларни харакатларида ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “а ва г” бандлари, 228-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари аниқланган бўлсада, улар томонидан бюджетга етказилган 29.632.6 минг сўм пул маблағлари терговга қадар текширув давомида тўлиқ қопланганли сабабли 2020 йил 04 сентябрь куни Департаментнинг туман бўлими томонидан уларга нисбатан ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад этилган.

Қўрғонча МФЙга газ балонлар ва ун махсулотлари белгиланган график асосида ўз вақтида тўлиқ етказиб берилиши таъминланмоқда.

Шунингдек, ушбу маҳаллада 2020 йил 8 ойи давомида 1 та қотиллик жинояти содир этилган.

Киритилди: 16:26 08.10.2020. Ўқилди: 2921 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!