Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Наманганда кучли дўл ёғишининг олди олинмоқда

Наманганда кучли дўл ёғишининг олди олинмоқда

Наманган вилоятининг Чуст туманида об-ҳавога таъсир кўрсатилиб, кучли дўл ёғишининг олдини олиш чоралари кўрилди. Бу ҳақда гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво башоратлари, тадқиқотлар ҳақида хабар берувчи Uzb_Меtео Telegram каналида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги Гидрометеорология жараёнларига таъсир кўрсатиш бошқарув хизмати Чуст станция ходимлари Чуст туманида ривожланаётган хавфли булутлар ичига тўғри таъсир кўрсатди. Натижада кучли дўлли булутлардан дўл ёғишининг олди олиниб, ҳаводаги сув томчилари бирлашиб, катталашиб, дўлга айланиш эҳтимоллиги кескин пасайтирилди.

Uzb_Меtео маълумотларига кўра, 13—14 июнь кунлари Фарғона водий вилоятларида беқарорлик, совуқ фронтнинг шимолдан ўтиши кутилади. Бунда ҳозирги иссиқ даврда жойларда вақти-вақти билан чақмоқ-момақалдироқ кўринишидаги қисқа муддатли жала ёғинлар, айрим ҳудудларда дўл ёғиши кузатилиши мумкин.

Киритилди: 20:22 13.06.2021. Ўқилди: 3864 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!