Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси иш юритувида бўлган ижро ҳужжати асосида қидирув эълон қилинган Malibu русумли, давлат рақами 50* 020** бўлган автотранспорт воситаси ҳайдовчисининг қонунни четлаб ўтишга уринган ҳаракатлари аниқланди.
Текширув давомида маълум бўлишича, мазкур ҳайдовчи қидирувдан яшириниш мақсадида ўзининг бошқа Ваз– 21011 русумли давлат рақами 50* 581** бўлган автомобилга ноқонуний равишда давлат рақамини тақиб олган ҳолда ҳаракатланиб юрган.
Ўтказилган тезкор чора-тадбирлар натижасида бу ҳолат ўз вақтида аниқланиб, автотранспорт воситаси белгиланган тартибда жарима майдончасига жойлаштирилди.
Таъкидлаш жоизки, автотранспорт воситасининг давлат рақамига ўзгартириш киритиш, бошқа рақамни тақиб олиш ёки қонундан четланиш мақсадида ҳақиқий маълумотларни бузиб кўрсатиш амалдаги қонунчиликка кўра жавобгарликка сабаб бўлади.
Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, қидирувдаги транспорт воситаларини аниқлаш ва уларни ҳисобга қўйиш бўйича чора-тадбирлар доимий равишда олиб борилмоқда.