Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Наманганда катта қиморхона фаолият юритаётгани маълум бўлди

Наманганда катта қиморхона фаолият юритаётгани маълум бўлди

Жорий йилнинг 30 июнь куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТЭҚКБ, ЖҚБ ва ДХХ тезкор ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар давомида “Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш” жинояти аниқланди.

1963 йилда Наманган шаҳрида туғилган, ҳозирда вақтинча ишсиз бўлган фуқаро яшаш хонадонида қиморхона ташкил этиб келаётганлиги бўйича олинган маълумотга асосан унинг хонадони холислар иштирокида текширилганида ушбу фуқаро жами 9 нафар ўзига таниш бўлган шахсларга қимор ўйнашлари учун яшаш хонадонида шароит яратиб берганлиги аниқланди, ҳамда воқеа жойидан жами 34.867.000 сўм пул, 1.120 АҚШ доллари ва хонадон эгаси учун ажратилган 340.000 сўм миқдоридаги пулларни ашёвий далил сифатида олиниб, мазкур ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматига кўра, айни пайтда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:19 07.07.2020. Ўқилди: 3093 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!