Бугун 26 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Наманганда журналист фуқаролар ҳужумига учради (видео)

A A A
Наманганда журналист фуқаролар ҳужумига учради (видео)

"Aniq.uz" сайтига "namanganliklar.uz" сайти журналисти Наманганда ҳужумга учрагани ҳақида хабар келиб тушди.

Унга кўра, 15 июнь, соат 10:00 га яқин @Namgroupbot ботига Наманган туманида жуда аянчли автоавария содир этилгани тасвирланган видео келиб тушди. Жўнатувчининг изоҳ беришича, айни воқеада бир нафар вояга етмаган болача бўлганлиги, автомобиль дарахтга бориб урилганлиги айтилган. 

Мазкур видео ижтимоий тармоққа жойлангач, автоҳалокат натижасида жарбланган ёш боланинг аҳволига зудлик билан ойдинлик киритиш учун Namanganliklar.uz ижодий гуруҳи йўлга отланди. Улар ИИБ ЙҲХБ туман бўлимига киришган, воқеа содир этилган манзилни сўраб, режаларини баён этишган. Мудҳиш ҳолат рўй берган ҳудуд аниқланганидан кейин журналистлар дастлабки маълумотларни олиш мақсадида воқеа жойига жўнашди. 
Бироқ кутилмаганда - ҳали тасвирга кўп муҳрлаб ҳам улгурмаган мухбирларга ўша ердаги фуқаролар жиддий қаршилик кўрсатишиб, уларга тегишли бўлган шахсий телефонларини олиб қўйишган. Журналистларга турли гап-сўзлар билан таҳдид қилишган, вазиятга гувоҳ бўлган ИИБ ходимлари эса четдан бепарво кузатиб ўтиришди.  

Хўш, бугунги кун талаби - тезкорлик ва холислик, аниқлик экан, шунга интилаётган журналистга нега тўсиқ қўйилмоқда?! 
Кўз ўнгида аҳоли томонидан тазйиққа учраётган блогер ва журналистни кўра била туриб, наҳот ИИБ ходимлари жим қараб туриши мумкин? Ахир ҳарбий формалиларнинг вазифаси осойишталик ва хавфсизликни таъминлаш, оддий инсонлар ва ҳатто хизмат юзасидан вужудга келаётган ҳар қандай тортишув ва келишмовчиликларнинг олдини ўз вақтида олиши зарур эмасми?!", дейилади мурожаатда.

Ушбу воқеа юзасидан мутасадди ташкилотлардан жавоб кутиб қоламиз.

Киритилди: 21:35 15.06.2020. Ўқилди: 8866 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!