Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Наманганда ҳам ичимлик суви борасида муаммо юзага келди

Наманганда ҳам ичимлик суви борасида муаммо юзага келди

Бугун 11 январь куни, “Пахталикўл” сув узатиш  иншоотида   Д-1000 мм.ли  юқори босимли магистрал тармоқларда фавқулодда носозлик содир бӯлганлиги сабабли мазкур иншоот фаолияти соат 10:00 дан бошлаб вақтинчалик тӯхтатилди. Бу ҳақда “Наманган сув таъминоти”  МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.

Бунинг натижасида Наманган шаҳрининг Оромгох даҳаси, 1-Ахсикент, 2-Ахсикент, Гўзал, Чаманзор, Минчинор, Мустақиллик, Паҳлавон, Нуробод, Сиҳатгох, Меҳнатобод,  Ишонч, Истиқбол МФЙ ҳудуди ва 1-кичик тумани айрим жойларида ичимлик суви таъминотида вақтинчалик узилишлар содир бўлади. 

Ҳозирда  “Наманган сув таъминоти” МЧЖ Наманган шаҳар бўлими мутахассислари томонидан тезкорлик билан носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Юзага келган ноқулайликлар учун  “Наманган сув таъминоти”  МЧЖ  маъмурияти истеъмолчилардан узр сўради.

Маълумот учун, олдинроқ Андижонда ҳам ичимлик суви борасида муаммо пайдо бўлганди.

 

Киритилди: 11:11 11.01.2021. Ўқилди: 1424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!