Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Наманганда газ баллонлари “бункери” аниқланди

Наманганда газ баллонлари “бункери” аниқланди

Наманган вилояти Наманган туманида ўтказилган тадбир давомида "Навқирон" МФЙ Ўрикзор кўчасида жойлашган 43-уйда, 16 дона маиший газ баллонлари сақланаётганлиги ҳамда ушбу манзилда яшовчи фуқаро Ф.Пўлатов "Namangantumangaz" газ таъминоти бўлими ходими Р.Пўлатовдан 20 килограммлик суюлтирилган газ баллонларни 22 400 сўмдан сотиб олиб, сўнг уларни туман аҳолисига 60 минг сўмдан қайта сотиш билан шуғулланганлиги аниқланди.

Наманган шаҳри "Тошкент" кўчасида жойлашган 73-уйда ташкил этилган яна бир "бункер" фаолияти фош этилди. Фуқаро Б.Бурхоновга қарашли мазкур уйда 94 дона маиший газ баллонлари мавжудлиги ҳамда ушбу фуқарога ҳам "Namanganshahargaz" газ таъминоти бўлими ходимларидан бири ёрдам бериб келгани аниқланди.

Ҳолатлар бўйича хизмат текширувлари бошланди, материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилади.

Киритилди: 15:15 13.02.2021. Ўқилди: 3706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!