Бугун 21 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Наманганда гаровдаги CHERY EQ7 ELECTRICAL русумли автомашина хатланди

Наманганда гаровдаги CHERY EQ7 ELECTRICAL русумли автомашина хатланди

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси томонидан суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар доирасида навбатдаги амалий тадбир ижро қилинди.

Фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суди қарорига асосан фуқаро И.Р.нинг қарздорлиги бўйича “Алоқабанк” АТБ фойдасига жами 346 миллион сўм миқдорида ундирув белгиланган. Ушбу суд ҳужжати белгиланган муддатларда ижро қилинмаганлиги муносабати билан иш МИБ Наманган вилоят бошқармаси иш юритувига қабул қилинган.

Ижро ҳаракатлари давомида аниқланишича, фуқаро И.Р. номида гаровга қўйилган CHERY EQ7 ELECTRICAL русумли қимматбаҳо автомобиль мавжуд бўлган. Қарздор томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги сабабли, мазкур автомашина қарздорликни қоплаш мақсадида хатланди ва вақтинча сақлаш учун махсус автотураргоҳга жойлаштирилди.

Ҳозирда мазкур иш юзасидан белгиланган тартибдаги кейинги ижро ҳаракатлари амалга оширилмоқда. Қарздор томонидан қарз миқдори қопланмаган тақдирда, хатланган автомашина белгиланган тартибда оммавий аукцион орқали сотувга қўйилиши мумкин.

Мажбурий ижро бюроси барча юридик ва жисмоний шахсларга ўз мажбуриятларини ўз вақтида адо этиш зарурлигини эслатиб ўтади. Суд қарорларининг тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиши қонун устуворлигининг асосий кафолатларидан бири ҳисобланади.

Киритилди: 21:35 20.09.2025. Ўқилди: 331 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!