Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Наманганда фуқаролар ИИБ ходимларига таҳдид қилиб, тугмаларини узиб ташлади

Наманганда фуқаролар ИИБ ходимларига таҳдид қилиб, тугмаларини узиб ташлади

Ижтимоий тармоқларда “Аёллар хўрланди, эркакларга куч ишлатилди – Намангандаги “зўравон” ИИБ ходимларига жазо борми?” изоҳи билан тарқалган видеохабар юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати.

Жорий йил 30 июль куни соат 11:30 лар чамасида Наманган шаҳар, “Шодлик” МФЙ, Тўрақўрғон кўчасида яшовчи М.И. яшаш хонадони ёнида қурилиш ишларини олиб бораётган фуқаро А.Б. билан жанжаллашиб қолганлиги сабабли ушбу жанжални тўхтатиш учун жалб этилган ҳудуд профилактика инспектори Б.Мўминов ва А.Хамраевларга қаршилик кўрсатиб, уларнинг эгнида бўлган хизмат кийимининг тугмаларини узиб ташлаган.

Воқеани бир тарафлама ёритишга уринган блогерлар ҳодиса жойида хизмат вазифасини бажараётган ходимларга қўпол қаршилик қилиб, тош ва бошқа буюмлар билан уларга таҳдид қилган ва оммани тўплаб жамоат тартибини бузган фуқаролар ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИБ ходимларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан эса хизмат текшируви тайинланди.

Киритилди: 00:28 01.08.2021. Ўқилди: 2622 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!