Наманганда Damas поезд билан тўқнашди, оқибатда ҳайдовчи ҳалок бўлди.
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни соат 19:00 атрофида Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, 10:20 атрофида Уйчи-Чортоқ темир йўл бекатлари оралиғининг 118-километри 1-тўсиғидаги қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида 1961 йилда туғилган ҳайдовчи Damas автомашинасини бошқариб бораётган вақтида кесишмадаги тўхташ ишораси белгисига амал қилмай ҳаракатда давом этгани маълум бўлган. Оқибатда темир йўлда ҳаракатланиб келаётган Тепловознинг юк вагонига бориб урилган.
Ҳодиса натижасида ҳайдовчи оғир тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.