Бугун 18 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Наманганда болаларга ноқонуний диний таълим берганлар ушланди

Наманганда болаларга ноқонуний диний таълим берганлар ушланди

Ҳозирда сохта “диндорлар” ҳамда болаларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаган ота-оналарга чора кўрилган.

Наманган вилоятида моддий манфаатдорлик эвазига ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақида ДХХ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Наманган шаҳрининг Балиқчи кўчасида истиқомат қилувчи, 1995 йилда туғилган фуқаро кўп қаватли уйларнинг бирида 15 нафар шахсга диний сабоқ берган бўлса, Маърифат маҳалласида яшовчи, 1974 йилда туғилган аёл ўз хонадонида 14 нафар вояга етмаган болаларга диний ўқиш ташкил этиб, уларнинг ҳар биридан ойига 1,5 миллион сўмдан пул олиб келган.

Янги Наманган туманида қайд этилган ҳолатда эса 1983 йилда туғилган шахс Меҳнатобод маҳалласидаги яширин “ҳужра”да 10 нафар вояга етмаган қизларга ва 3 нафар фуқарога диний таълим бериб келган.

Айни шу каби ҳолат Уйчи туманининг Машад маҳалласида ҳам кузатилиб, унда 48 ёшли фуқаро ўз уйида вояга етмаган болаларни тўплаб, моддий манфаат эвазига диний сабоқ бериш билан шуғулланган.

Таъкидланишича, бундай қонунбузарликлар Тўрақўрғон ва Наманган туманларида истиқомат қилувчи 1975 ва 1981 йилларда туғилган 2 нафар шахс томонидан ҳам содир этилган.

Қилмишлари фош бўлган барча сохта “диндорлар” ҳамда болаларни тарбиялаш мажбуриятларини бажармаган ота-оналарга нисбатан амалдаги қонунчиликда назарда тутилган чоралар кўрилган.

Киритилди: Бугун 16:26. Ўқилди: 218 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!