Бугун 23 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Наманганда 13 ёш қиз машина олиб қочди

A A A
Наманганда 13 ёш қиз машина олиб қочди

Postda.uz’нинг хабар беришича, Наманган шаҳрида яшовчи Р.Ҳ. бошқарувидаги «ВАЗ-2106» русумли автомобиль «Баркамол авлод» спорт мажмуаси биноси олдида қаровсиз қолдирилган ва кўп ўтмай номаълум шахс томонидан олиб қочилган.

Oлиб борилган қидирув ишлари сўнгида автомашина шаҳардаги Уйчи кўчасидан техник соз ҳолда топилди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳуқуқбузарни топиш чоралари кўрилди. Натижада ушбу жиноятни Наманган шаҳридаги 14-сонли мактабнинг 6-синф ўқувчиси Я.А. содир этгани аниқланди.

Ҳозир тергов ишлари давом этмоқда, дейилади маълумотда.

Киритилди: 06:36 06.12.2019. Ўқилди: 3494 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!