Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Наманган вилоятидаги тергов ҳибсхонасида маҳкума вафот этди

Наманган вилоятидаги тергов ҳибсхонасида маҳкума вафот этди

Тергов ҳибсхонасида содир бўлган ҳодиса ҳакида расман хабар берилди.

"7news.uz" хабарига кўра, 2019 йил 22 октябрь куни соат 02:30лар чамасида судининг ҳукмига кўра, ЖКнинг 168 ва бошқа моддалар билан узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган ва мазкур суд ҳукмидан норози бўлиб апелляция шикояти ёзган, Наманган вилояти ИИБ 6-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкума Шохиста М. (1976 й.т.) ўзи сақланаётган ҳибсхона камерасида тўсатдан саломатлиги ёмонлашиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасида, маҳкума Шохиста М.нинг ўлими «юракнинг камқонлик касаллиги, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги натижасида келиб чиққанлиги, марҳумада тан жароҳатлари аниқланмаганлиги» кўрсатилган.

Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдиновнинг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 14:30 23.10.2019. Ўқилди: 2419 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!